Аввал қабиристон бўлган боғ

Ассалому алайкум! Уйимизга яқин жойда истирохат боғи бор. Қайнонамни айтишларича бу ер илгари қабиристон бўлган экан қайнонам 1956-йилда туғилганлар. Дадам шу ерда ётибдилар дейдилар. Бориш мумкин эмас дейишади. Бу гап қанчалик тўғри? Жавобингиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қабристон бўлмаган жой жуда кам. Фиқҳий китобларимизда маййитнинг жасади чириб кетганидан сўнг у ердан фойдаланишга рухсат берилган. Баъзилар қанчадир йил ўтишини шарт қилишади, лекин аслида иш ўша жасадларни чириб йўқолиб кетишида. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:39 | Савол-жавоблар | 178 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar