Эр ва хотин ўртасидаги тортишувда

Ассалому алайкум! Хар бир оилада эр ва хотин ўртасида тортишув бўлиб туради. Шунда аёл киши “кетаман уйимга” деганида эркак киши “оқ йўл, қўлингдан ушлаб турибманми” тарзидаги гапларни жахл устида айтганда талоқ тушадими? Агар эркак аёлига талоқсан демасдан жахл устида “уйига элтиб қўйинглар буни” деса талоқ тушган бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқни нечта тушганини билиш учун жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриб чиқиш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:22 | Савол-жавоблар | 166 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar