Уй қурилишида қон чиқариш

Ассалому алайкум! Уй кўтариш учун қурилиш қилаётганда томни ёпмасдан олдин кўчқорни чиқариб сўйиш, қон чикариш одат экан. Шу иш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қон чиқариш деган нарса исломда йўқ. Ислом атаб қон чиқаришни ҳаром қилган. Мусулмон одам бирор ишни қилишдан аввал ниятини чиройли қилиб олиши керак. Агар усталар шундай дейишаётган бўлишса уларга бераётган овқатингизни гўштлироқ қилиб беринг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:22 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar