Унаштирилгандан сўнг бошқа совчига розилик

Ассалому алайкум! Ота-онам топган қизга яқинда унаштирилган эдик. Қизҳам менга мақул бўлди, билишимча қизга ҳам мақул тушганмиз. Унаштирувдан аввал қизни отаси ва акаси билан гаплашиб мен ҳақимда билишиб тўйимизга розилик беришган эди. Фотихамиз бўлганидан сўнг, бир ойдан кейн, қизнинг отасини дўстидан совчи бўлиб келишяпти экан, ҳозрда отаси унаштирувни бузиб дўстини ўғлига бермоқчи. Қизни кўнглини сўрасам, бошқа инсонга турмушга чиқишни истамайди, лекин отасини ҳам сўзини қайтара олмайди. Ҳадисда келтирилгандек, совчи қўйилган қиз ёки унинг валийси биринчи совчи қўйган йигитга очиқча розилик билдирган бўлса, унинг совчилиги устига совчи қўйиш ҳаром бўлади. Менга қандай маслахат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қизнинг дўсти нотўғри иш қилибди. Бундай пайтда дўсти томонга бориб биз шундай қилганмиз деб айтиши керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:26 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar