Рамазонда таҳажжуд

Ассалому алайкум! Бизнинг масжидда туннинг учинчи яримида қиём ал-лайл ўқиляпти. 8 ракаатдан сўнг 2 ракаат намоз, саломдан кейин 1 ракаат витр, саждадан олдин дуо қилиняпти. Таровеҳ намозини ҳанафий мазҳабда ўқиладиган мажидда ўқимоқдаман. 1. Витрни таровеҳ намозидан кейин ҳанафий мазҳабида ўқиб, қиём ул-лайлнинг 8 ракаатинигина ўқиганим яхшими? Ёки таровеҳни 20 ракаатини ўқиб, витрни таҳажжуддан кейин бошқа маҳзабдаги имом билан ўқиганим афзалми? 2). Агар таровеҳ намозига улгира олмай, уйда ўқиган бўлсам, витрни қай тарзда ўқиганим яхши? Бир ўзим таровеҳдан сўнг, таҳажжуддан кейин бошқа мазҳабдаги имом билан ёки бир ўзим таҳажжуддан кейинми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Ҳанафий мазҳабида, бошқа мазҳабларда ҳам шундай, таҳажжудни, бошқа нафлларни ҳам жамоат билан ўқиш эр-хотин ёки тўрттагача бўлган кишилар билан ўқиш жоиз. Ундан кўпи хусусан жамоат ташкил қилиниб ўқиш йўқ. Бидъатга қарши турувчи кўп инсонлар ҳам шу ерга келганда гўёки кўрмагандек бўладилар. 2). Ҳар доимгидек. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:05 | Савол-жавоблар | 143 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar