Ижтимоий тармоқлардаги «Хатм»лар ҳақида
Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган хайрли ишларингизда сизларга куч-қувват ато этсин! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати, кузатаётган бўлсангиз бирнеча ижтимоий тармоқлар(Телеграм, Инстаграм ва ҳ.к.)да «Хатм»лар қилишмоқда. Айниқса бу онлайн хатмлар «Телеграм» тармоғида кенг тарқалди. «Хатм»лар каналларда қилиниб, хатмни бошқариш учун каналнинг бир админ масъул бўлади. Барча хатм қилмоқчи бўлганлар ўзлари хоҳлаган жузларни танлаб админга ёзиб юборишади ва 1 ҳафта муддат ичида ўқиб тугатишлари шарт бўлади.Шунингдек, бу хатмларга бидъат деб қараб уларга салбий фикр билдираётганлар ҳам, бидъати ҳасана деб қараб, ижобий фикр билдираётганлар ҳам бор. Уларнинг ҳар бирларида ўзларига яраша далиллари бор. Уларнинг ораларида ўша далилларни келтириб ўзаро жанжаллашиб кетаётганлари ҳам бор(Аллоҳ уларни кечирсин!).Савол: Бу қилинаётган хатми-Қуръонларга биз қандай қарашимиз керак? Илтимос, бизларга оят ва ҳадислар орқали тўғри йўлни кўрсатинглар. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!Бу ҳеч қандай хатм эмас, балки Қуръон ўқишга тарғибдир. Шундай қилмаса бўлмайди дейдиган ҳолатга келмагунча қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:21 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!Бу ҳеч қандай хатм эмас, балки Қуръон ўқишга тарғибдир. Шундай қилмаса бўлмайди дейдиган ҳолатга келмагунча қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:21 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар