Бижутерия сотиш

Ассалому алайкум! Аёлларга бижутерия тақинчоқларини тақиш бизнинг мазҳабда макруҳи таҳримий эканини ушбу сайтдан ўргандим. Саволим, бизнинг диёрларда ушбу маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳаби уламолари шуларни тақиб юришни макруҳ дейишган. Бошқаларда жоизлиги бор.
Эркаклар учун тақинчоқлардан фақатгина узук жоиз. У ҳам бўлса кумуш бўлиши шарти билан. Бошқа, метал ёки пластик ёки мато ёки тери каби нарсалардан ясалган тақинчоқлар ҳалол эмас.
“Жавҳара” китобида : “Темир, мис, қўрғошиндан узук тақиш эркак ва аёллар учун макруҳ(таҳримий)” дейилган.
“Фатавои Ҳиндия” китобида : “Аёллар зийнат учун сочларига темир, мис, қўрғошин кабилардан ясалган тақинчоқларни тақиши жоиз. Улардан ясалган билакузукни тақиш ҳам жоиз” дейилган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:34 | Савол-жавоблар | 168 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar