Зинонинг қарзлиги

Ассалому алайкум! Мен таксичи бўлиб ишлайман. Гохида йўловчи болалар машинага ўтирганда зино қиладиган ишратхонага олиб боришимни сўрашади. Шунда мен уларни машинамга ўтқаздириб, уларга ваъз насихат қиламан. Зино бу катта гунох ва қарз деб айтаман. Аллоҳ таоло албатта бу дунёда оилангдан қайтаради деб уларни бу йўлдан қайтараман. Шу айтаётганим шаръан тўғрими ёлғончи бўлиб қолмаяпманми? 5 та холатдан 4тасида фикрлаб, ўйланиб қолиб уйига қайтиб кетганлар бўлди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қани энди бошқалар ҳам сиз каби иш тутганларида эди, жамиятимиз янада гўзал ва баракотга тўлган бўлар эди. Фарз ибодатини қилгани учун олинадиган савобни биламиз ва уни олишга ҳаракат қиламиз. Ҳаромдан қайтганликнинг савоби тўғрисида кўпчилик билмайди. Айни ўша ҳолат яъни сизни сўзларингиз туфайли ҳаромдан тийилиши Аллоҳга жуда ҳам маҳбуб амалдир. Фарзни адо қилиш ишидан ҳам қийинроқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида зино қилишга қодир бўлатуриб ва имконияти бўлатуриб аёл киши уни бу ишга чорлаганда “Мен Аллоҳдан қўрқаман” деса қиёмат куни Аршнинг соясида бўлади – деганлар. Бунга сабачи бўлган ҳам бундан кам бўлмайди. Ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:38 | Савол-жавоблар | 179 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar