Қазони ўзими ёки ҳам қазо ҳам каффоратми?
Ассалому алайкум! Адашмасам рўзанинг тўртинчи ёки бешинчи кунида оғиз очарга бир соат вақт қолганда рўзамни очиб юбордим. Сабаби, ўша куни бомдоддан кейин ичим оғриб, шомгача мазам бўлмай анча ҳолсизланиб қолдим ва рўза тутиб ўзимни қийнаш бўлиб қолмасин деб рўзамни очиб юбордим. Албатта, дори ичишлик мақсадида, лекин рўзамни очганимдан сўнг менда бир соат чидасам бўларди деган фикр пайдо бўлди ва ўзимга ўзим ҳам қазо ҳам каффоратни вожиб деб билдим. ИншаАллоҳ тутаман. Саволим шуки мендаги ҳолатнинг ҳукми қандай? Агар фақат қазосини тутиб берсам қаноатлантирса, лекин мен эҳтиётдан ҳам қазо ҳам каффоратини тутиб берсам зиёни йўқми? Яъни шариат ҳукмини бузган бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслида ўта қаттиқ чанқоқ ва очлик бўлганида ёки ич кетиш туфайли ҳолдан толиб қолса очишга рухсат бор. Сизни ҳолатингиз унга тушадими ёки йўқми ўзингиз белгилашингиз керак. Чунки сиз сабр қилсам бўлар экан деган гапни ҳам ёзгансиз. Эҳтиётан каффоратини ҳам тутганингиз яхши. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:39 | Савол-жавоблар | 143 | Рўза