Ғар ғара қилиш

Ассаламу алайкум! Пешин вақти бўлиб қолиб таҳоратга шошганимдан оғзимга сув олдим ва билмаган ҳолимда ғар-ғара қилдим. Томоғимдан сув кетиб қолди. Рўзам очилдими? Мен бир ҳадис эшитган эдим. Билмасдан таом еб қўйса Аллоҳ у кишини ризқлантирган бўлади деб. Мен қилиб қўйган иш шу ҳадисга тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Рўзадорлигингиз эсингизда бўлмай ютиб юборсангиз ҳадисга тушади. Эҳтиётсизлик билан бўлса рўза очилиб, қазосини тутиб беришингиз вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:55 | Савол-жавоблар | 152 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar