Рўзадорга балғам келиши ва стоматолог

Ассалому алайкум! Рўзадор ҳолатимда шамоллаш сабабли бурун бўшлигимдан кўп балғам ажралиб турибди. Ҳар доим ҳам балғамни ташқарига чиқариб тозалашни имкони бўлмаяпти, баъзан ишда, баъзан намозда, баъзан бошқа сабаб билан. Маълум бир қисм ичимга кетиб қолганини сезаман. Шу ҳолатда рўзам очиладими? 2. Стоматологга мурожаат қилиб даволанганимга қарамай, тиш милкларимда баъзан қонаш ҳолатлари учраб турибди, буни аксарият ҳолатларда сезмайман. Сўлакни ташқарида туфлаб чиқарганимда рангидан сезиб қоламан. Иккинчи ҳолатда ҳам рўзам очиладими ва таҳоратим синган ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Балғам билан очилмайди. 2). Агар қон тупукдан кўп бўлса рўза очилади. Таҳорат ҳам кетади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:05 | Савол-жавоблар | 163 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar