Нима бўлади?

Ассалому алайкум! Эрим билан кўп жанжаллашамиз. Жуда ҳам жаҳли тез, тили ёмон инсон. Жанжал вақтида дилимни оғритадиган ҳар хил гаплар гапирворади. (Уйнашинг билан шу тарзда гаплашасан, мен билан бунака гаплашма, яхши эр насиб қилади сенга ҳам) шу каби гаплар. Бундай ҳолда эркакка қандай ҳукм чиқарилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Албатта эрингиз гуноҳкор бўлади, лекин ҳукмни сиз чиқарманг. Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:12 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar