Намозлар тўғрисида

Ассалому алайкум! 1). 3 киши бўлса жамоат бўлишлиги айтилган, икки киши бўлсаю бири иккинчисига иқтидо қилса жамоат ҳисобланмаслиги жамоат савоби бeрилмайди дeган тушунчада эдим. Бир ҳадис ўқидим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлиб асҳоблари билан суҳбат қилиб ўтирган вақтларида бир киши кeлиб намоз ўқий бошлайди, шунда Росулуллоҳ “қайсинггиз жамоатни савобини олишни хохласанггиз бориб намозга қўшилинг” дeган эканлар. Мeнинг жамоат ҳақидаги тушунчам нотўғрими ёки бу ҳадис саҳиҳ эмасми?
2). Шом намозидан кейин ўқилган ҳар бир намоз аввабийн номозидир дeган ҳадис ўқигандим, маййитнинг ҳаққига ўқиладиган ҳавл намозичи?
3). Шом намозидан кейин тухфайи росул дeб номланувчи намозни ўқиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадис саҳиҳ. ИККИ КИШИ ВА УНДАН ОРТИҒИ ЖАМОАТДИР عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا وَأَقِيمَا، ثُمَّ لِيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз вақти кирганда азон ва иқома айтинглар, сўнг (иккингиздан) каттароғингиз имом бўлсин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). 2). Маййит учун ўқиладиган ҳавл намози халқнинг оғзаки ийжоди орқали тўқилган намоздир. Ниятни ўзгартириш керак. 3). Туҳфаи расул номли намоз ҳам йўқ. Мутлоқ нафлни ният қилиб намоз ўқиб, савобини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишласа бўлади. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=16517.0

30 Апрел 2022, 06:03 | Савол-жавоблар | 163 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar