Ота - онага тушунтириш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин намозни бошладим динни ўрганяпман. Оиладаги бази вазиятда ота-онамга шариатга тўғри келмайдиган нарсаларни айтсам гуноҳ эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиляпман. Лекин ҳафа бўлиб жахли чиқиб мендан норози бўлиб мени қарғайди. Ота-онамга оқ бўлиб қолдиммикан деб ўйлайман. Ота-онамни ҳам Аллоҳни танишини ҳохлайман улар ҳам тўғри юришини истайман, баъзан уларни яна ранжитмайин деб индамайман, чиройли муомилада бўлиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Уларга ортиқча гапирмасликка ҳаракат қиламан дин ҳақида гапираман. Яна ҳам чиройли муомилада бўлиб тушунтириш учун нима қилишим керак, қайси китобларни ўқишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зиммангизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Етказсангиз ва у ишларга қалбан норози бўлсангиз охиратда ҳам қолганига жавобгар бўлмайсиз. Отангизга қабул қилсалар гапиринг қабул қилмаса дуо қилиш йўлига ўтинг.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган жадвал бўйича китобларни ўқинг. https://islom.uz/maqola/2671

4 Май 2022, 13:19 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar