Ароқхўр мусулмон

Ассалому алайкум! Ишхонада бир нечта киши намоз ўқиймиз. Намоз ўқимаса ҳам жума кунини кутиб, “қачон келаркин мазза қилиб ичардим” дейдиган акаларимиз ҳам бор. Тушлик вақтида ўзимизга егулик олиб келганимизда “бизга нега айтмайсан Исломда биродарларингниям ўйлагин дейилган” деб насиҳат қилишади. Уларни ҳидоятга чақирсак “ҳали улгураман”, деб жавоб беришади. Шу борада фикрингизни билмоқчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Чиройли муомалада бўлаверинглар, уларни ҳаққига дуолар қилинглар. Агар шундай ўлиб кетсалар дўзахга тушишлари ўта аянчли. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:19 | Савол-жавоблар | 133 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar