Шафёрлик касбимдаги ҳолат

Ассалому алайкум! Андижон-Тошкент йўналиши бўйича қатнаб турамиз. Баъзида шундай ҳолатлар кўп учраб туради, Тошкендаги одамга нақд пул керак бўлиб қолади, лекин у одамни пули Андижонда бор. Мен тошкентда унга масалан 5000 берсам у ўша пайтни ўзида андижондаги пулини укамга 5020 қилиб яъни 20 ошиқчаси билан ҳизматиз учун деб бериб қўйса жоиз бўладими? Жавоблариз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:43 | Савол-жавоблар | 141 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar