Қарз бериш ва олиш тартиби

Ассалому алайкум! Мен бир дўстимга 100 доллар 500 000 сўм пайтида 1 000 000 сўм, дўконида савдо қилиш учун оборотига бериб, ҳар ойда ўзи рози бўладиган миқдорда фойдасидан улуш олиб келар эдим. Қарзга кўп савдо қилгани учун иши юришмай қолди. Ишни тўхтатиб қўйди. Эндиликда берган пулимни сўрасам бўладими? Мумкин бўлса курс бўйича пулнинг қадридаги йўқотиш кимнинг зиммасига тушади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз “ҳар ойда ўзи рози бўладиган миқдорда фойдасидан улуш бериб туриш”га келишишингиз судхўрликнинг айни ўзи ҳисобланади. Ҳамма олган фойдаларингизни ҳисобланг. 1.000.000га етган бўлса ҳаққингиз қолмайди. Пулни сиз айтгандек оборотга тикишда кўрилган фойданинг “фалонча қисми сеники, фалонча қисми меники” деб келишилинади. Буни музораба дейилади. Сиз айтгандек кўнглидан чиқаргандек бериб туриш судхўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:19 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar