Масжиддан орқа билан чиқиш

Ассалому алайкум! Баъзи инсонларни намоздан сўнг масжиддан орқа билан ташқарига чиқишларини кўрамиз. Бу ҳолни қандай тушунсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўзгалар ҳақида бадгумонлик гуноҳ, лекин бу ишни қилувчилар динда ғулувга кетган ҳисобланадилар. Каъба билан хайрлашаётган ҳолатда муҳаббат ғолиб келиб шундай чиқса зарари йўқ. Чунки оддий қадрдон меҳмон ҳам дўсти билан хайрлашаётган вақтда бирданига юз ўгириб кетолмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:22 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar