Хайр исташ дуоси

Ассалому алайкум! Аллоҳумма инни асалука мин хойри ма саалака минху набийюка Муҳаммадун соллАллоҳу алайхи ва саллам ва наузу бика мин шарри ма истаазака минху набийюка Муҳаммадун соллаллоҳу алайхи ва саллам ва антал -мустаану ва алайкал-балағу ва ла қуввата илла биллах ---- ушбу дуо тўғрими? Буни барча яхшиликларни жамловчи энг хайрли дуолардан дейишди. Бу хақида хадислар келганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўғри. عَنْ أَبِي أُمَامَةَ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَدَعَا بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَا نَحْفَظُهُ، فَقُلْنَا: دَعَوْتَ بِدُعَاءٍ لَا نَحْفَظُهُ. فَقَالَ: سَأُنَبِّئُكُمْ بِشَيْءٍ يَجْمَعُ ذَلِكَ كُلَّهُ لَكُمْ: اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِمَّا سَأَلَكَ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَنَسْتَعِيذُكَ مِمَّا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الْمُسْتَعَانُ، وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ  Абу Умомадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Шунда у зот кўп дуо қилдилар. Уни ёдлай олмадик.
«Биз ёд олмаган дуони қилдингиз», дедик.
«Мен сизларга ўшаларнинг ҳаммасини жамлайдиган нарсани айтаман: «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад сўраган нарсани сўраймиз. Биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўраймиз. Аллоҳим! Ёрдам сўралувчи Сенсан. Етказувчи Сенсан. Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ биландир», дедилар».
Шарҳ: 
Демак, Аллоҳ таолодан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман», деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан.
Уламолар: «Ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ», деганлар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунё ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунё ва охиратнинг ёмонлигидан бирортасини ҳам қўймай паноҳ тиладилар. (“Адаб ал-Муфрад” китобидан). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:29 | Савол-жавоблар | 175 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar