Қийин иш қилса рўза тутиш керакми

Ассалому алайкум! Мен устачилик қиламан. Ҳар куни чарчайман. Ишим унақа оғир эмас, лекин ҳар куни кўп иш бўлганига қаттиқ чарчайман. Мана яқинда Ин шаа Аллоҳ Рамазон ойи кириб келади. Бир ҳадисда “Жасадни қийнамасдан рўза тутиш керак” деб айтилганакан. Ишим жудаям кўп бўлса ўша куни рўза тутмасам бўладими? Кейин Душанба , Пайшанба қилиб тутиб берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши 11 ой қаттиқ меҳнат қилиб, топадиганини топиб бир ой рамазонда охиратдаги мақомини топиши керак. Усиз ҳам ўлиб қолмайдиган инсон рамазондаги савобларни қўлдан бериб, арзимас пулга алмаштирса шунинг ўзи унинг маҳрумлиги ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рамазон рўзасини бир кун тутганидан ҳосил бўладиган савобни рамазондан ташқари бир умр нафл рўза тутса ҳам эришолмайди” деган маънода ҳадислари бор. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:37 | Савол-жавоблар | 150 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar