Суриштирув

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу саволни кидириш хизматидан топа олмадим. Қўшним уйланиш ниятида қизларга совчи қўйиб юрибди. Агар қиз тараф мендан қўшним ҳақида суриштириб келсаю мен қўшнимни оиласи ва ўзини салбий жиҳатларини яъни ҳақиқатни  қиз тарафга айтиб берсам ғийбат қилган бўлмайманми? Ахир бу умр савдоси, йигитни катта камчилиги бўлсаю уни беркитсам, яъни у яхши инсон деб ёлғон гапирсам бу хам ёлғон гапирганга кирадими? Тўйдан кейин сиз мақтаган эдингиз фалон иш қилган экан деса мен ноқулай аҳволга тушаман. Айтинчи устозлар мен қандай йўл тутай? Умуман бунақа ҳолатда нима йўл тутиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввал гуноҳ қилиб Аллоҳга тавба қилган бўлса уни айтишингиз тўғри эмас. Ҳозирдаги бор ҳолатини айтишингиз керак бўлади. Сиз гувоҳ ҳисобланасиз ва қиёматда берган гувоҳлигингиздан жавобгар бўласиз. Оширсангиз ҳам камайтирсангиз ҳам. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 05:35 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar