Агар онам бошқаси билан
Ассалому алайкум! Агар отам вафот этган бўлса онам эса бошқаси билан телефондан ёзишиб алоқа қилаётган бўлса, мен бу ҳолатни билсам нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Никоҳлаб қўйишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло "Нур" сурасида марҳамат қилади: وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ 32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.
Ушбу оятда биз «никоҳсиз бўлган» деб таржима қилган ибора араб тилида «аййим» дейилади. Кўпчилик бу сўздан тул эркак ва бева хотинни тушунади. Аслида эса бу нотўғри тушунчадир. «Аййим» хотини йўқ эркак ва эри йўқ аёлни билдиради. Аввал оила қурганми, қурмаганми, фарқи йўқ.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мусулмонлар жамоасига хитоб қилиб:
«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг», – деб буюрмоқда. Бинобарин, мусулмон жамияти аъзолари ўз ораларида никоҳсиз кишиларни қолдирмасликка ҳаракат қилишлари лозим бўлади. Ҳаттоки қул ва чўриларнинг, агар хожалари уларда аҳли солиҳлик сифатини топса, уйли-жойли бўлишларига ёрдам бермоқлари лозим. Шунинг учун ҳам ҳозиргача мусулмонлар орасида балоғатга етган ёшларни тезроқ уйлаш, бирор сабаб билан оиласиз қолган эру хотинларни никоҳли бўлишга ундаш жуда кучли. Мазкур ишлар ушбу ояти каримага ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас» деган ва бошқа кўпгина шунга ўхшаш ҳадисларига амал қилганимиз туфайли бажарилади. Никоҳ орқали эру хотиннинг боғланиши жинсий майлни қондиришнинг энг табиий ва ҳалол йўлидир. Шунинг учун Исломда ҳалол никоҳ орқали оила қуриб яшашга қаттиқ тарғиб қилинади. Оила қуриш йўлидаги тўсиқлар олинади ва барча керакли омиллар юзага келтирилади.
Баъзи одамлар турли баҳоналар қилиб, уйланиш, оилали бўлишни орқага сурадилар. Ушбу баҳоналарнинг энг каттаси камбағаллик бўлади. Шунинг учун ҳам оятнинг давомида бунга ўхшаш баҳоналар билан никоҳни орқага суриш яхши эмаслиги таъкидланмоқда:
«Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур».
Яъни фақирликни баҳона қилиб, никоҳдан қочмасинлар. Балки никоҳга рағбат қилсинлар. Аллоҳ Ўзи билиб, керак бўлса, бой қилиб қўяди. Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг оила қурганидан кейин жиддийлашиб, рўзғор учун астойдил ҳаракат қилиб, иқтисодий ҳолати яхшиланиб кетгани кузатилган.
«Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир».
Аллоҳ фазли кенг, ўта билувчи Зотдир.
Хоҳлаган бандасини Ўз фазлидан бой қилиб қўяди. Аммо Ўзи билиб қилади. Нима қилишини эса ўта билувчилик сифати ила Ўзи яхши билади.
Ҳамма имконини топиб, никоҳланиб, ҳалол-пок ҳолда оилавий ҳаёт кечирса, айни мурод. Аммо баъзи кишилар ўзларида қанчалик рағбат бўлса ҳам, турли сабабларга кўра никоҳланиш учун имкон топа олмай қолишлари мумкин. Улар нима қиладилар? Мана шу саволга келгуси ояти карима жавоб беради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:40 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш