Турмуш ўртоғимнинг ўғли менга маҳрамми?

Ассалому алайкум! 1). Мен эрга текканимда турмуш ўртоғимнинг кичкина (боғча ёшидаги) ўғиллари бор эди, мен уларни ўзим катта қилдим. Ҳозир улар балоғатга етишди. Улар менга маҳрам бўлоладиларми? Рўмолсиз уларни ёнида юриш жоизми? Қизларимгачи? (Ота бир она бошқа фарзандлар). 2). У ўғилларимда қандайдир ҳаққим борми ёки Аллоҳ олдида уларни тарбиялаб катта қилаётганимга фақат савоб оламанми? 3). Нотўғри иш қилса тарбиялаш юзасидан уришсам бўладими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Маҳрам ҳисобланади, қизларингизга ҳам.
2). Савоб оласиз.
3). Меҳр кўрсатишда ҳам тарбиялашда ҳам ўз оналаридек иш тутинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:46 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar