Бомдод намози фарзидан олдин нима амаллар қилиш жоиз?

Ассалому алайкум! Масжидда бамдод намози 2 ракъат суннатини ўқиб бўлгандан кейин фарз намозига қадар қайси амалларни бажариш жоиз бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қандай амални билса қилаверади. Масалан, Қуръон ўқишни билса тиловат қилиб ўтиради, зикрларни билса бирортасини айтиб ўтириши ҳам мумкин. Тайин қилинган бирор амал йўқ. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمَلَائِكَةُ تُصَلِّي عَلَى أَحَدِكُمْ مَا دَامَ فِي مُصَلَّاهُ الَّذِي صَلَّى فِيهِ مَا لَمْ يُحْدِثْ، تَقُولُ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики бирортангиз намоз ўқиган намозгоҳида экан, таҳорати синмагунча фаришталар унга: «Аллоҳим! Уни мағфират қил. Аллоҳим! Унга раҳм қил», деб салавот айтиб туришади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:48 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar