Ернинг ҳукмини олган нарсалардаги нажосат
Ассалому алайкум! Ер ва ер ҳукмини олган нарсалар қуриши билан нажосатдан пок бўлишини билиб олдим. Раҳмат жавоб учун. Ушбу (https://savollar.islom.uz/33904/) линкдаги саволда қуригандан нажосат кетади дейилган экан. Бу қандай ҳолатларга тегишли?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нажосатлик ҳукми кетиб, ўша нажосат теккан жой пок ҳисобланади. Нарсаларнинг покланиши ўзига қараб турлича бўлади. Сирли ва шиша идишлар 3 бор ювиш ила, ўзига шимиб оладиганлар 3 бор қатрон қилиш билан, латта каби матолар 3 бор ювиб 3 бор сиқиш билан, ер-пол-кафел кабилар теккан нажосат қуриши билан пок бўлади. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 13:17 | Савол-жавоблар | 162 | Долзарб саволлар