Фақат битта фарзандимиз бор

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёлим билан 13 йилдан бери турмуш қурмоқдаман. Шу вақт мобайнида бизга Аллоҳ битта қиз фарзанд берди. Иккинчисини эса бермади ва аёлим бошқа фарзанд кўрмади. Мен баъзи одамлардан эшитдим, фарзанд кўрмайдиган аёл билан яшаш ҳаром деб. Шу гап ростми? 2). Менинг ҳолатимда нима қилай, яшашни давом этаверайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одамлар ношаръий гап айтишибди. Сиз маҳкам ушланг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:35 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar