Сан манга ҳаромсан деб уч марта айтса

Ассалому алайкум! Яқинда аёлим билан жанжаллашиб “сен менга ҳаромсан” деб икки ёки уч марта гапирвордим, лекин буни ажрашиш ниятида айтмадим, унинг устига талоқ ҳақида мунозара бўлмаётганди. Шуни бир домладан сўраганимда ният қилмаган бўлсангиз талоқ тушмайди дедилар. Кейин аёлим билан яқинлик қилиб фарзанд бўлган. Никоҳ ўқитмай яшашим тўғрими? Мабодо никоҳ қайтиб ўқитсам фарзанд нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги фатвога биноан хотинингизга бир талоқ боин тушган. Боинга боин қўшилмайди қоидасига асосан орага бир талоқ тушган. Қайта никоҳлатиб олинг.
تو أنت علي حرام . ... ... ... . والفتوى على أنه يقع الطلاق البائن ، وإن لم ينو الغلبة استعمال هذه اللفظة في هذه البلاد . الفتاوى التاتار حائية ، كتاب الطلاق / الفصل الخامس في الكنايات 448 / 4 رقم ۱۹۳۷ زكريا ) أفتى المتأخرون في أنت على حرام بأنه طلاق بائن للعرف بلا نية . ( شامي ، كتاب الطلاق / باب الصريح 464 / 4 زكريا ، ۲۰۲ / ۳ كراجي ، سكب الأنهر ۳۷ / ۲ بيروت ، البحر الرائق / كتاب الطلاق ۵۲۳۱۳ زكريا )

Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:56 | Савол-жавоблар | 176 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar