Гуноҳларга тавба

Ассалому алайкум! Яқиндан намоз ўқиб, тавба қилишни бошладим. Мени қийнайдигани, ҳали ёш бўлсам ҳам билмасдан жуда кўп катта гуноҳ қилибман. Қилган гуноҳларимни ўйласам умидсизланиб қоламан. Ноумид бўлиш ҳам катта гуноҳлигини биламан. Менга нима маслаҳат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин. Гап гуноҳ қилишда эмас, асосийси гуноҳдан кейин тавба қилишда. Бир қанча муддат сув тегмаган балчиққа ботиб ўта бадбўй ҳидланган инсон денгиз бўйига келибди. Сувга узоқ тикилиб сувга тушмасдан тураверибди. Шунда сув “Нега менинг ёнимгача келиб тозаланмаяпсан. Бу бадбўйлик ва нопокликка қандай чидаяпсан” дебди. У инсон “Сени сувингни лойқа қилиб қўярмикинман деб ўйлаяпман” дебди. Инсон қанча балчиққа ботсин, нопок ҳидга булғанмасин бир сувга шўнғигач ундан асар ҳам қолмайди. Ҳолбуки денгиз ҳар қанча катта бўлмасин маълум бир чегарага ва миқдорга эга. Аллоҳ таолонинг раҳматининг чеки йўқ. Гап ўша сувга тушмаган нодон киши каби тавба қилмай туриб олинмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:58 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar