Хизмат хаки

Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Саволим куйидагича. Иккита шифокор бор. Биринчи шифокорни олдига бемор келса, шифокор уни шикоятини эшитиб, текшириб, касаллигини аниклаб беморни тузалишига сабаб булувчи дориларни ёзиб беради. Бемор эса бунинг учун унга рози булиб пул ташлаб кетади. Иккинчи шифокор хам худди шундай иш тутади лекин охирида бемордан хизмат пули фалон сум булади деб сураб олади. Хазрат бу икки шифокорни шариатдаги хукми кандай булади. Аллох охиримизни хайрли килсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иккинчиси пулни олдин айтиш керак. ким билиб туриб даволатса, келишилган пулни беради. Олдин муомалани қилиб кейин пул сўраш мумкин эмас.

7 Май 2022, 05:32 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar