Аллоҳдан умидимни узяпман
Ассалому алайкум! Мени бирорта қилган дуоларим ижобат бўлмайди! Шунча Худодан бир кичик нарсани сўрагандим бермади. Кундан кунга Аллоҳнинг ёрдамидан умидим узилиб боряпти. Бирор иш қилмоқчи бўлсам, чин дилдан дуо қиламан, лекин ишим чаппасига кетяпти. Намозимни ҳам ўқиб борардим. Ҳар куни Аллоҳни кўп зикр қилувчиларданман. Ҳеч қандай натижа йўқ. Худдики, Аллоҳ ва мен ўртасидаги алоқа риштаси узилгандек. Икки, уч йилдан бери дуо ва хоҳишларим қабул ва ижобат бўлмаяпти. Рости Аллоҳдан умидимни узиб боряпман. Менга ёрдам беринг. Аллоҳдан қўрқаяпман. Уни азобидан қўрқаман. Шуни учун сизларга мурожаат этяпман. Илтимос, ёрдам беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Икки пайғамбар Мусо ва Ҳорун алайҳимассалом дуо қилишди. Дуолари 40 йилдан кейин ижобат бўлди. Инсон эрталаб дон еб, кечқурун тухум кутадиган товуққа ўхшамаслик керак. Аллоҳ нима қилса ҳикмат билан қилади. Балки ўша бермагани сиз учун яхшидир. Валлоҳу аълам!https://fiqh.uz/maqola/661
25 Май 2022, 23:00 | Савол-жавоблар | 145 | Ибодатлар