Қалбингизга қулоқ солинг

Ассалому алайкум! 1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир имомдан фатво олсангиз хам, қалбингизга қулоқ солинг..... деган маънодаги хадислари борми? 2). Аллоҳ қалбларингизга қарайди деган манодаги хадисни хам, одамлар нотўғри тушунмоқдалар. Яъни намоз ўқимасам хам, ароқ ичсам хам, рўмол ўрамасам хам Аллоҳ қалбимда, Аллоҳ қалбларимизга қарайди дейишмоқда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У қалби покиза ва ҳаром-ҳалолни ажратадиган инсонлар ҳақида айтилган. Хоҳлаганига фатво чиқмаса ўша хоҳлаганини қиладиганлар учун эмас. Ҳар бир нарсанинг аломати бўлади, эримни севаман деб бошқаси билан юрадиган аёлнинг гапи ёлғон бўлганидек Аллоҳни севаман деб нафси айтганини қиладиган, Аллоҳнинг фарзларини тарк қилиб ҳаромларга қўл урадиганлар ўша аёлга ўхшайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:05 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar