Зуҳд хақида

Ассалому алайкум! Барчага маълумки зуҳд яхши, китобларда уқияпманку лекин меъёри қандай бўлишини ҳали тўлиқ тушиниб етаолмадим. Аллох бизга бир неъматни ато этсаю лекин қалб ҳоҳламаганлиги учун уни қабул қилмаса, охиратда савол жавоби енгилроқ буладими ёки шу неъматни қабул қилсаю ва Аллохнинг изнидан чиқмаса ва манфаатли йўлда сарф қилса шунда савол жавоби енгилроқ бўладими? Имом Молик ва Имом Ахмад бутунлай хархир хает кечиришганку шунга челкашиб турибман. Савол жавоби енгилроқ бўлсин деб зуҳдни танлаган яхшимикан деб ўйлаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч кимдан таъма қилмаган ва дунёга рағбат ҳис қилмаган ҳолатида келган неъматни қабул қилиш ва уни Аллоҳ йўлида сарфлаш уни рад қилишдан афзалроқдир. Валлоҳу аълам! Ушбу мақолани ўқинг: https://islom.uz/maqola/7029

14 Октабр 2022, 15:54 | Савол-жавоблар | 266 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar