Узунлик ўлчовида рибо

Ассалому алайкум! «Кифоя» китобининг «Рибо фасли»да сон, узунлик ўлчови билан ўлчанадиган нарсалар рибовий моллар ҳисобланмайди дeйилган. Бирдона тухумни иккитасига, бир мeтр матони ўз жинсидаги бир ярим мeтр матога алмаштириш мумкин дeйилган. Мана шу нарсаларни батафсил тушинтириб бeрсангизлар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатни Аллоҳ таоло белгилайди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни баён қилиб берганлар. Мужмал ўринларини мужтаҳидлар шарҳлаб берганлар. Шуларга асосан саноқли ва узунлик ўлчовларида рибо йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарсасини ҳаром қилади, хоҳлаган нарсасини ҳалол қилади. Ҳикмати Ўзига аён.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:15 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar