Телеграммдаги ширк канали

Ассалому алайкум! Ҳурмаатли устозлар, сизларга бир илтимос билан мурожаат қиляппан. Телеграм тармоғида "@яратган_Аллоҳ" канали админи худоликни даъво қиляпти. Каналига Аллоҳ номидан постлар жойлаябди. Ман ва дўстларим нима қилишни билмаябмиз. Уни қандай топишни ҳам билмаймиз . Бу ишларга жим қараб туролмаябмиз. Илтимос сизлардан агар бирор нима қилиш қўлларингиздан келса ёрдам беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни ҳал қилиш Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг ваколатига киради. muslim.uz сайтига мурожаат қилинг. Улар ҳукумат орқали чора кўришлари керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar