Шифохонада хижоб
Ассалому алайкум! Мен оилавий поликлиникада шифокор бўлиб ишлайман. Иш вазифамда болаларга хам катта эркак ва аёлларга хам қарайман. Оддий айтганда оилавий шифокорман(хозир шундай қилиб қўйишган асли педиатрман). Илгари очиқ кийинганман. Хозир хижобдаман. Лекин шифохоналарда оқ халат ва калпачок кийиш керак(рўмолда ўтириш мумкинмас). Калпачок ичидан оқ рўмол ўрайман десам хам рахбарларим кўнишмаяпти. Балалар шифохоналарига ишга ўтай десам у ер хам шу ахвол (у ерда хам мумкинмас, эркак шифокорлар, беморлар дадалари). Нима қилишни, қандай йўл тутишни билмаяпман. Ишхонада иш кийимида бўлиб, кўчада ўраниб юрса бўладими. Илтимос маслахат беринглар опангиз, синглингиз, эхтимол қизингизга.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша қалпоқча билан ҳам авратни беркитиш имкони бўлади. Ишни давом эттираверинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 149 | Аёлларга оид масалалар