Нега Аллоҳ синайди

Ассалому алайкум! Устозлар саволим учун олдиндан узур, излаш бўлимидан топа олмадим. Базан айрим саволлар ўйлантиради. Агар Аллоҳ ҳар нарсани билса келажакниям билса унда бизни нимага синайди? Биз синовдан қандай ўтишимизни у олдиндан биладику. 2). Туғилган чақалоқ мусулмон бўлиб туғилса ва ота онаси уни масалан кофир қилиб тарбияласа чақалоқнинг айби нимада? Унинг бутун умр қилган гуноҳи ўзигамас ота онасига ўтадими ёки тақдирида кофир оилада туғилиш ёзилгану билмасдан гуноҳ қилиб дўзахга тушиш бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Сизга ихтиёр берган ўша ихтиёрни нимага сарфлаб ва нимани танлашингизни ўзингизга кўрсатади. Аллоҳ таоло яратди, ризқ берди, лекин мажбур қилиб севилишни хоҳламади. Бу борада ихтиёрни бандасига берди. Ўзини таниттирди, неъматларини таниттирди, агар итоат қилса Аллоҳни суйса жаннатни беришни ҳам ваъда қилди.
2). Аллоҳ бандага танлаш учун ақлни ҳам бериб қўйди. Ўша ақлни ишлатиш учун исломни таништирувчи олимларни ҳам рўбарў қилди. Олимлар уларга яхши-ёмон, ҳалол-ҳаромни тушунтиришди. Банда ёки охиратни танлайди ёки арзимас дунёни. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:19 | Савол-жавоблар | 144 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar