Болага бeриладиган пособия пули

Ассалому алайкум! Болага бeриладиган пособия пулини болани отасига билдирмай ишлатса бўладими? Ўзи асли бола пулида отани ҳаққи кўпроқми ёки онани?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! У пулда отанинг ҳам онанинг ҳам ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Аксинча у давлат тарафидан бола учун берилади. У боланинг эҳтиёжлари ва таълим тарбияси учун ишлатилиши керак. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 05:57 | Савол-жавоблар | 183 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar