Ҳожатхона ва таҳарот қилиш ҳақида саволлар

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳожатхонада катта ё кичик хожат қилинганидан сўнг уни қоғоз билан артгандан кейин хожатхонани ўзида сув билан ювиладими? 2). Агар ҳожатҳонада катта кичик хожат қилинса ва нажосат қолган бўлса уни намозга тахоратга ният қилиниб биринчи қўлдан бошлаб ювиладими ёки хожатдаги қолган нажасотни ювишдан бошланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ювиш мустаҳаб амал.
2). Нажосат қоғоз билан тозалангач таҳоратни қўлни ювишдан бошлаб кетиш ҳам жоиз. саҳобалар бир неча йиллар кесак билан тозаланиб таҳоратни қўлни ювишдан бошлаб кетаверганлар. Ювиш зарар қилмаса ювиши афзал. Чунки Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ۝ 108....Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир – деб марҳамат қилган. "Кифоя" китобида қуйидагича келади: رَوَى ابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَنَّ هَذِهِ الْآيَةَ نَزَلَتْ  رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ   :يَا مَعْشَرَ الْأَنْصَارِ، إِنَّ اللهَ قَدْ أَثْنَى عَلَيْكُمْ فِي الطُّهُورِ، فَمَا طُهُورُكُمْ؟ قَالُوا: نَتَوَضَّأُ لِلصَّلَاةِ، وَنَغْتَسِلُ مِنْ الْجَنَابَةِ، وَنَسْتَنْجِي بِالْمَاءِ. قَالَ: فَهُوَ ذَاكَ، فَعَلَيْكُمُوهُ  Ибн Можа, Ҳоким ва Байҳақий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир», ояти нозил бўлганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Ансорийлар жамоаси! Аллоҳ сизларни покликда мақтади. Сизнинг поклигингиз нимадир?» дедилар.
«Намозга таҳорат қиламиз. Жанобатдан ғусл қиламиз. Сув ила истинжо қиламиз», дейишди.
«Мана шу экан-да! Уни маҳкам тутингиз!» дедилар».
Агар у махраждан бир дирҳамдан кўпроқ тар­қалган бўлса, ундан истинжо қилиш вожибдир.
Чунки бир дирҳам афв қилинган миқдордир. Ундан зиёдидан покланиш, албатта, вожиб бўлади.
Қўлини ювгандан кейин махражини муболаға ила бўшаштирган ҳолда, бармоқларининг ич тарафи ила уни ювади.
Махраждаги нажасни ювишдан олдин қўлни ювиш у тозаланиш асбоби бўлганидандир. Махражни бўшаштириш ила унинг ҳамма жойларидаги нажосатни ювиш осонлаштирилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:23 | Савол-жавоблар | 164 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar