Арвохи пир маросими
Ассалому алайкум! “Излаш хизмати”дан излагандим арвоҳи пир бўйича биргина савол-жавоб чиқди. Унга “касб юзасидан устозларга атаб арвоҳи пир қилсам бўладими?” деб сўралган экан. Сизлар “устозларни эслаб дуо қилса бўлади”, дебсизлар. Ота-онани арвоҳи шод бўлади ва қўллайди деган эътиқодда арвоҳи пир маросимини жуда кўп мусулмонлар ҳар йили қилишади. Бу эътиқодда ўтказиш тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мутлақо жоиз эмас. Шариатимизда савобли ишни қилиб савобини ўтганларга бағишлаш ҳадисларда ҳам келган. Аммо арвоҳларни қўллайди деган эътиқодда бўлиш бу мутлақо нотўғри, ширк даражасигача етиб қолиши эҳтимоли бор. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ у жавобда касб ўргатган устозининг ҳаққига ундан мадад сўрамасдан дуои хайр қилса бўлади деганлар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:50 | Савол-жавоблар | 175 | Администратор