Ҳорижда ипотека масаласи
Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Биз мана 10 йилдан бери Америка давлатида яшаб келяпмиз. Бу ерда уй жуда қиммат. Болалар сони кўпайганига қараб кўп ҳонага алмаштириш мажбурий. Яқинда яна кўпайиш арафасидамиз. Ҳўжайиним ишлайдилар. Даромадлари етиш тугул қарзга ҳам кириб қоляпмиз. Яъни агар 3 4 кун бир сабаб билан ишламасалар минусга кириб кетамиз. Шунга ипотекага уй олиш масаласи чиқиб қолди. Давлат кам таъминланган оилаларга бошланғич тўловини оз миқдорда тўлатиб. Кейин уйни нархини 30 йилга ёки 15 йилга бир хил нархда бўлиб юборади. Афзалликлари бу уйда ўзингиз ҳўжайинсиз, болалар учун кўп ҳона аммо тўлови арзон, касаллик туфайли ишга чиқмай қолсангиз минусга кириб кетмайсиз ва уйдан чиқариб юбориш ҳавфи ёқ.Агар вақтида тўлов амалга ошмаса ўртада турган суғурта компанияси жарима пулини тўлаб берар экан ўша банкга.Вақт ўтиб уйни ўзгартирмқочи бўлсангиз сотиш ҳуқуқига ҳам эга бўлар экансиз. Ўша вақтгача тўлаган пулларингизни чиқариб сотиб бошқа уйга алмаштирса ҳам бўлар экан. Бундай система жоизми? Аммо бу ердаги аксарият уламолар мумкин эмас деб фатво беришган. Энди мен билмайман улар қайси мазҳабда. Уйимизни алмаштириш арафасида турибмиз. Шунга агар жоиз бўлса шунга ҳаракат қилиб кўрмоқчи эдик бўлмаса яна Аллоҳ қувват берсин бизга.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Турган жойингиздаги муфтийларга мурожаат қилинг. Биз суриштирганимизда қуйидагича маълумот келди. “Давлат эмас, банк. Тўлов қилолмасангиз суғурта тўлаб турар, лекин шартномага мувофиқ 3 ёки 4 ойдан ошса уйни банк олиб қўйиб биржа(Аукцион)га чиқармб юборади. Зарарга сотишса ўртадаги фарқни уй олганнинг зиммасига қўяди, кредит тарихи тамом бўлади, қайтиб кредитга ҳеч нарса ололмайди. Вақт келиб уйни ўзгартирса фарқини яна кредитга қўшиб қўяди ва ойлик тўлов оширишиб қўяди”. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:50 | Савол-жавоблар | 141 | Молия ва тижорат