Вегетерианлик

Ассалому алайкум! Ман гўшт ҳақида вегетарианлик ҳақида сўрамохчидим. Вегетериан гўшт емаслик. Ислом динида бу ҳақда нима дийилган? Биламиз пашшагаям озор бериб бўмиди дийилган, лекин гўшт тирик жонни сўйиб, ўлдириб ейилишику? Ўша мурдани организмимизда чиритиш деганику? Пашшагаям озор берилмаса нима учун қон чиқарилади? Яъни қўчқор, мол хол сўйиб? Саволим ноўрин бўлса узр. яна битта саволим. Дарахт эксанг , мевасидан кимдир узиб еса савоби санга тегади дийилган. лекин тангани иккинчи томони . бировни дарахтидаги мевасини сўрамасдан узиб еб бўмиди дийилган. масалан кўчада кетвотганизда егиз келди . лекин эгаси йўқ. қанақиб сўраб ейиш мумкин ? Раҳмат . Узр .
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бандасини яратди, унга нима фойдали ва нима зарарлигини ҳалол ва ҳаром қилиб белгилаб берди. Хитойликларга ўхшаб қимирлаган ҳамма нарсани ейишга ҳам рухсат бермади, вегетерянларга ўхшаб фойдали нарсани ўзига ҳаром қилиб олишга ҳам рухсат бермади. Бу ўринда ҳаммага олиб ейиш рухсат берилган жойлардагини тушнинг. Нима бўлганда ҳам мевани эккан кишига ундан албатта савоб бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:50 | Савол-жавоблар | 148 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar