Кечиккан қарз ҳақида

Ассалому алайкум! Қайнопамдан қарзим бор эди. Қайтариш мақсадида юргандим. Ҳозир қайнопам касал бўлиб, одамни ҳам, айтган гапини ҳам билмайдиган аҳволга келиб қолди. Шифокорлар ўлиши мумкин дейишяпти. Қайнопамни битта турмушга чиққан қизи бор. Ўзи биз билан туради. Бу ҳолатда нима килай? Қизига берсам ҳам бўладими? Ё операциясига ёки маросимларига ишлатсам қарзим ўрнига ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қизига беринг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:52 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar