Талоқ олган бўлсада ўша уйда яшаса гунох эмасми?

Ассалому алайкум! Ҳўжайиним уйида яшасамда беш йилдан бери бирга яшамаймиз. Уч йил уйда ўтирдим, икки йил Москвада эгизакларим билан ишладим. 4 нафар фарзандим бор. Қайнотам оламдан ўтди. 20 сидан кейин уйга келдим. Ҳўжайним телефонда талоғимни берди. Москвада уйланиб олганига етти йил бўлди, ҳатто фарзандларини ўйламайди ҳам. Москвадан келиб ҳўжайними уйида қайнонам билан яшаябман. Бу ҳаром эмасми? Қайнонам мен ва болаларим билан яшашни хоҳлайди. Ҳўжайним эса ажрашмоқчи.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаром эмас. Талоғингизни берган бўлса неча талоқ берганига қаралади. Агар 1-2 талоқ берган бўлса яна бирга яшашингиз мумкин. Агар 3 талоқ бўлса қайта яшаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:52 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar