Келиннинг уйидан йўқлов келмаса онам ўзгариб қоляпти

Ассалому алайкум! Устозлар, онам келинлари уйидан йўқлов нарса опкелмагани учун келинларига муомалари анча ўзгариб қолган. Куёв болани байрамларда йўқлаш динимизда йўқ нарсаку тўғрими? Рафиқамга фақат сабр қилинг ва дуо қилинг деб овутяппан холос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буни келин томондан тиланиш дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  عن أنس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال :  لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفسه. رواه الدارقطني  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : 
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг моли кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади. Акс ҳолда ҳалол бўлмайди” дедилар.
Дорақутний ривояти. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:54 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar