Қарзга олинган пулдан эхсон
Ассалому алайкум! Бир танишимдан 2 ойда қайтариб бериш шарти билан қарз олдим. Аллоҳ қодир қилиб ўша қарзни биринчи ойни ўзида узишга имконим бўлди, лекин шу кунларда Масжидни қурулишида молиявий кўмак кераклигини эшитиб қолдим(қиш мавсумидан олдин Масжидни томини ёпиш учун). Ҳозирги ҳолатда ҳақдордан қарзни кечиктириб беришга розилигини олиб, қарзни ўз вақтида узишга тайёрланган пулни Масжидга эхсон қилишлигимнинг ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарзни қайтариш вожиб. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 173 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарзни қайтариш вожиб. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 173 | Молия ва тижорат