Намозим ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати. Аввало олдинги саволимга жавоб берганингиз учун сизлардан миннатдорман. Аллоҳ илмингизни зиёда умрингизни баракотли қилсин. Мен ухлашимдан олдин қуйидаги тартибда намоз ўқиб келмоқдаман. Таҳорат қилиб, 2 ракат шукру вузуъ намозини, кейин хуфтон намозини, кейин 4 ракат таҳажжуд намозини, кейин витр намозини, жами бўлиб 15 ракат намоз ўқиб кейин ухлашга ётаман. Бу намозларим орасида танаффус қилмайман. Шу ишим тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида маслаҳат беришингизни илтимос қиламан. Агар нотўғри бўлса тўғри йўлни кўрсатсангиз. Илтимос. Яна бир кичкина савол беришимга рухсат берсангиз. Турли саволлар бўлимидан билдимки Таҳажжуд намози 2 ракатдан 8 ракатгача ўқилади, яхшиси 4 ракат дейилган экан. 4 ракат таҳажжуд намози пешин намозининг 4 ракат суннати каби ўқиладими ёки ҳар 2 ракатда салом бериб алоҳида 2 ракатдан ўқиладими. Мен 4 ракат таҳажжуд намозини пешин намозининг 4 ракат суннати каби ўқимоқдаман. Шу саволларимга жавоб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Қилаётган хайрли ишларингизнинг савобини кўпайтириб берсин. Амин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз чиройли ўқияпсиз экан, давом этинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:01 | Савол-жавоблар | 176 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar