Тавба сураси ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Аллоҳга шукрлар бўлсин. Ман ҳозирги кунда хар куни намоздан сўнг 1-2 вароқ Қуръонни хатм қилиб ўқиб келяпман. Хар бошлашимдан аввал Фотиҳа сурасидан бошлайман. Сўнг Бисмиллоҳни ўқиб кейинги келган жойимдан ўқиман. Кечигида Анфол сурасини тугатган эдим. Энди Фотиҳа сурасидан кейин Тавба сурасини Бисмиллоҳни ўқиб бошлими ёки Бисмиллоҳсиз ўқиб кетуримикин? Эртанги кунда Тавба сурасини давомини бошлаганимдачи? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фотиҳадан кейин Бисмиллаҳни айтмасдан бошлайсиз. Тавба сурасини Бисмиллаҳ билан бошланилмайди.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:15 | Савол-жавоблар | 152 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar