Акам аёли билан уришиб қолди
Ассалому алайкум! Яқинда акам аёли билан уришиб қолди. Манга сандақа аёл керемас қаттанам санга уйландим, сан билан яшагим кемиёпти, ҳоҳласен кетувр уйинга” деб гапириб ташлади. Мен бундай гапларни гапирменг талоқ тушиб қолади десам у менга кенайинга шунақа қаттиқ гапирмасам ҳаддидан ошиб кетвотти дедилар ва бу гапларимда ниятим талоқмас фақат қўрқитиш деяптилар. Шундан кейин кенайим қорқиб гап қайтарми яхши яшашвоти. Бу ерда талоқ тушмаганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У гаплар киноий талоққа ишлатиладиган гаплар ҳисобланади. Киноий талоқда эрнинг нияти эътиборга олинади. Ундай дейишдан талоқни ният қилган эдим деса талоқ тушади. Талоқни ният қилмаганман деса талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:05 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш