Ҳаёлий нарсаларни ҳикоя қилинган ҳикояларни ўқиса бўладими?

Ассалому алайкум азиз Устозлар! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим бироз узунроқ. Агар аҳмақона бўлса сизларни вақтларингизни олганим учун узр сўраб қоламан. Бир ҳикоя ўқидим. Унинг бошланишига ҳаёлий ҳикоя ва Имоми Ғаззолий р.а жанобларидан илҳомланиб ёзилганлиги айтилган. Ҳикояда шайтон билан фаришталарнинг бир одам устида савол-жавоби акс этган. Унга Қуръони Карим оятларидан иқтибослар келтирилган. Бу ҳикояни тоғри ниятда ёзилганини исботламоқда менинг фикримча. Яъни солиҳ амалларни бажариб туриб ҳам бази гуноҳларни қилишдан қайтармоқда, очиқроқ айтадиган бўлсам,намоз ўқийдиган солиҳ банда кўз зиносидан тийилмаслиги ҳақида ва бу шайтоннинг хурсандчилигига сабаб бўлишлилиги ҳақида. Саволим Шундай асарларни олдиндан ҳаёлий деб бошқаларга ибрат учун ёзса бўладими ёки ибрат олиш учун ўқиса бўладими? Қуйида ҳикояни иқтибосларсиз яъни оят маъноси ҳикояни ичида лекин қайси сурадан келтирилгани номаълум ҳолатда келтирдим. Бу учун айбга буюрмайсизлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Шайтоннинг Кулгуси Раҳимли ва Меҳрибон Аллоҳ номи билан бошлайман. Бу ҳикоя оддийгина тасаввур маҳсулидир. Бу ҳикояга тамал тоши эса “Иҳё-йи улумид-дин” асарида қоъйилган. Бу асар Имоми Ғаззоли жанобларига тегишли. Аллоҳ охиратларини обод қилсин. Бу ҳикояни оъқиб муштарийлар оз боълса-да оъзларини тафтиш қилсалар, қалбим тубидаги асл мақсадимнинг бир қисмига етган боълар эдим. Ҳикояни ёзишдан иккинчи мақсадим эса Пайғамбаримиз Мустафо (с.а.в), уларнинг оътиб кетган, яшаётган ва қиёматгача келадиган солиҳ умматлари қаторида бир гуноҳкор банда боълган муаллиф ҳаққига дуодир. Худо хоҳласа, бу икки ожизона ниятимга бу ҳикояни оъқиб турган соф қалб эгалари воситасида етгум. Албатта муаллифнинг ақл кучи ҳали ожиз ва бу кичик ҳикоя қусурлардан ҳоли эмас, бундай камчиликларга дуч келсангиз айбга буюрмайсиз деган умиддаман. Муборак жума куни эди. Шайтони Лаъиннинг кулган овози бир маҳаллани эгаллаб олди. Албатта бу овозни Аллоҳ яратган Одам алайҳиссалом авлодлари эшитмаслар. Лекин бу бадбахт овоз фаришталар тинчини бузди. Улар билардилар-ки, Шайтон-у Лаъин фитна устида. Улар дарҳол йиғилдилар чунки Шайтон-И алайҳи лаъна душмани Одам авлодига коъмак зарур боълиши мумкин. Яхшиямки, Иблис алайҳи лаъна бир бурчакда ёлғиз оъзи хунук ва бадбахт овози билан баралла кулмоқда эди. Фаришталардан бири Шайтон-у Лаъиндан соъради: Яна қандай фитнани устидасан, эй Шайтон-у Лаъин, Аллоҳдан Таолодан ҳаё қилмайсанми? Сенга Аллоҳнинг лаънати боълсин. Эй Аллоҳнинг Муқарраблари, Аллоҳга қасам-ки, бу сафар фитна қилмадим. Шунчаки кузатдим. Аллоҳнинг ана у бандасини коъряссизларми? Коъряпмиз, эй Шайтон-у Лаъин. Шу ожиз банда менинг кулгумга сабаб боълмоқда. Эй Шайтон-у Лаъин, Аллоҳ истаса бу бандани мағфират айлайди ва жоним измида боълган Зотга қасамки, сени хор айлайди. Энди соъйла недир сени шодлантирган? Унинг аҳмоқлиги. Олдида мустаҳкам қалъа турибди. Бошқа тарафдан эса унга баҳайбат, тишлари узун ва соълоқ бир ваҳший ҳайвон ҳамла қилиш арафасида. Банда ҳам ваҳший ҳайвоннинг ҳамлага шайлигини коъриб турибди. Аммо у мустаҳкам қалъага бориб беркинмай йиртқични кутуб турганга оъхшайди. Аллоҳга қасам-ки, бундай бандалар қиёматда менинг авлодларим қаторидан жой олишади. Аввалига Фаришталар жим боълиб қолишди. Чунки уларнинг фикри ҳаёли оъзларининг қиёматдаги ҳолатига қайғуриш ва бу сабаб Аллоҳга тасбеҳ ва тақвода боълишдадир. Бунга қоъшимча тарзда, Шайтоннинг сирли гаплари улардаги тафаккур ва Аллоҳ азобидан қоърқиш оловини кучайтириб юборди. Бироздан соънг ҳаммалари бирваракайига: Эй Шайтон-у Лаъин, сенга барча одамзоднинг лаънати боълсин, нега сен бир ожиз банда устида фитна қилмоқдасан? Ахир эшитмаясанми унинг тилидан чиқаётган каломини? Бу пайт банда Аллоҳга тасбеҳ айтиб ёъл четида турган эди. - “Аллоҳим саломат айла” шиқ…, “Аллоҳим Саломат айла” шиқ…, “Аллоҳим саломат айла” шиқ…(бу ерда шиқ тасбеҳ овози) – деб зикр қилмоқда эди. Айнан ана шу ҳолати менга ҳузур бағишламоқда. Чунки у ваҳший ҳайвонни билади, ундан келадиган азобни ҳам билиб турибди, аммо қалъа томон юрмай жойида турган ҳолатида қалъанинг пишиқ қурилиши, мустаҳкам устунлари ва тоърт тарафдан тошлар билан оъраган ҳайбатли девори мени паноҳида асрайди деб такрорламоқда. Эй Шайтон-у Лаъин Аллоҳ берган илм билан Унга энг яқин боълган эдинг, кибринг билан тубан боълдинг. Сенга барча Малоикаларнинг лаънати боълсин. Очиқ соъйла, бу ерда на бир қалъа ва на бир йиртқич коъраётганимиз ёъқ. Тоъғри айтингиз эй Малоикалар, Аллоҳ берган илм ҳаққи сизларга рост соъйлайман. Бироз олдин жума намози боълди ва унда имом бандаларга доъзаҳ ва ундан қандай сақланиш ҳақида ваъз оъқиди. Тоъғри айтдинг, эй Лаъин. биз ҳам шу масжидда имом ваъзинни қоърқув ва тақво билан тингламоқда эдик. Унда имом айтдики, - Жаҳаннам оғзидан оът сочувчи, тишлари оъткир ва азоби кучли ваҳший ҳайвонга оъхшайди ва ундан сақловчи мустаҳкам, ҳайбатли, тошдан қурилган қалъа эса Аллоҳ азобидан қоърқишлик ва Аллоҳга тасбеҳ айтишликдир. Тоъғри айтдинг эй Жаҳаннам бандиси, албатта Аллоҳ кечки пайт ва эрталаб тоғларни ва тоъплангучи қушларни ҳам у билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб қоъйган. Яъни Аллоҳ азобидан қоърқиб ҳатто тоғлар ва қушлар ҳам Унга тасбеҳ айтур. Бандаси нечун айтмасин? Сиз уни фақат тасбеҳ айтаётганини коърурсиз, эй Малоикалар. Аллоҳга қасамки, қалбида Аллоҳ азобидан заррача ҳам қоърқув ёъқ. Эй Иблис, (Бу гапдан ҳатто фаришталар ҳам ғазбга тоълган эдилар) сенга Аллоҳнинг қаҳри боълсин, Жаҳаннам туби еринг боълсин, Лавҳ-ул Маҳфузнинг лаънати боълсин. Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби оъртасини эгаллаб турур. Сен қандай журъат билан инсон қалбидан соъз очарсан? Фақат Аллоҳ Таоло ғайб-у шаҳодатни (яширин ва ошкор) билгувчи Зотдир. Рост айтасиз Эй Малаклар. Аллоҳга қасам-ки, Аллоҳ Одам авлодини жуда қаттиқ яхши коъради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ уларга жон томиридан ҳам яқинроқдир. Шу сабабли ҳам мен Одам авлодини Аллоҳга исён қилдиришда қийинчиликка учрайман. Фақатгина уларнинг дилларига васваса соламан. Аллоҳ Таоло бу бандасини маълум муддат менга тақиқлади. Шунинг учун ҳам яқин бориб васваса қилолмаяпман. Лекин барибир қалбида қоърқув ёъқ унинг. Буни мен бировнинг ҳақига хиёнат қилаётганлигидан билдим ва шунинг учун ҳам мароқдаман. Бу соъзни эшитган барча Фатишталар ҳаёлидан бир фикр оътди: Агар бу банда оъзганинг ҳаққига хиёнат қилган боълса бу оғир гуноҳ ва албатта унинг номаи аммолига ёзилажак. Албатта, Иблис-и лаънанинг бадгумон суҳбатидан доим тақво-зикр соҳиби, тоъғри соъз фаришталар суҳбати афзалдир. Бориб номаи аммол ёзувчи фаришталардан соъраганлари коъп жиҳатдан аъло ва маҳбубдир. Фаришталар дарҳол уларга юзландилар: Аллоҳнинг саломи боълсин сизларга, эй азизлар. Иблис алйҳи лаъна бизга хосиятсиз васвасини солди. Албатта, биз унга ишонгучи эмасмиз, лекин у Аллоҳни оъртага қоъйиб қасам ичди. Ул Малъун Аллоҳ номи билан қасам ичиб ёлғон соъзлашдан ҳаё қилади ва қоърқади. Бизга бунинг ҳақиқатини ошкор этингиз. Бул ожиз банда оъзганинг ҳақига хиёнат қилдими? Сизларга ҳам Аллоҳнинг саломи боълсин ва Шайтон-И малъунга Аллоҳнинг лаънати боълсин. Аллоҳга қасамки, бизларни ва Иблисни яратган Зот буюкдир ва Унинг номи билан ичилган қасам ҳам улуғдир. Иблис рост айтибди, бу банда хиёнатда давом этмоқда, агар буни тоъхтатмас экан қиёмат кунида унга ҳатто шафоатчи ҳам топилмаса керак деб қоърқмоқдаман. Хиёнаткорга Аллоҳнинг лаънати боълсин. Ким хиёнат қилса қиёмат кунида қилган хиёнати билан бирга келур. Бизга баён айланг бу қандай хиёнатдир? Аллоҳ асрасин. Ёъл ҳаққига боълган хиёнат. Ёъл ҳаққларидан бири эса саломга алик олишлик ва номаҳрамдан коъзини тийишликдир.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бунақа гапларни тўқимай қўяверинг. Ўзи оят ва ҳадисларда келганларини топиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:16 | Савол-жавоблар | 170 | Адабиёт
|
Boshqa savol-javoblar