Ифторликни кафаде қилиш

Ассалому алайкум! Асиз Устозлар, олиб бораётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим қуйидагича: Баъзи пайтларда ифторликни уйда қила олмай, кўчадаги турли кафе, ресторанларда қилишга тўғри келиб қолади. Шундай пайтда иложи борича спиртли ичимликлар сотилмайдиган жойга кириб ифторлик қилишга ҳаракат қиламан. Лекин, афсуски баъзи ҳолларда бундай кафеларни топиш мушкул бўлади. Шундай вазиятда спиртли ичимликлар сотиладиган кафеда ифторлик қилишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! У ерда ўтиришингиз шарт эмас. Ҳалол нарсани бошқа жойда ҳам истеъмол қилаверасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:37 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar